Ўзбекистон Қирғизистондан келувчиларнинг чегарадан ўтишига қўйилган чекловларни олиб ташлади

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон томони Қирғизистондан келувчиларнинг чегарадан ўтишига қўйилган чекловларни олиб ташлади, деб хабар беради Kazinform ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None
None

Ўзбекистон Республикаси махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан, 2020 йил 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги автойўл ўтказиш пунктларига нисбатан кириб-чиқиш бўйича чекловлар санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда бекор қилинади.

Шунингдек, «охирги 14 кун Қирғизистон Республикасида бўлиб турган ёки сўнги 72 соат давомидаги коронавирус инфекциясига ПЗР тест текширувининг манфий натижалари тўғрисида маълумотномаси мавжуд бўлган шахслар Ўзбекистон Республикасига кириб келганда карантин назоратига олинмайди», - дейилади баёнотда.

Қирғизистон Республикасига чиққан ҳамда фақатгина ушбу мамлакат ҳудудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари республикага қайтиб киргандан сўнг карантин назоратига олинмайди.

Бошқа барча вазиятларда Ўзбекистон Республикасига кириб келувчи шахслар ўрнатилган тартибда карантин назоратига олинади.


Сўнгги хабарлар