16:12, 11 Апрель 2022 | GMT +5
Ўзбекистон икки ойида Қозоғистонга 325 тонна лимон экспорт қилган
ALMATY. Kazinform – ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг дастлабки икки ойида 6 та хорижий давлатларга қиймати 1,3 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 1,2 минг тонна лимон экспорт қилган, деб хабар беради Kazinform ЎР Давлат статистика қўмитаси Telegram-каналига таяниб.

Лимон экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 309 тоннага ошган.
2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон энг кўп лимон экспорт қилган давлатлар:
Россия – 715 тонна;
Қозоғистон – 325 тонна;
Қирғиз Р. – 194 тонна.
Хорижга энг кўп лимон экспорт қилган ҳудудлар:
Фарғона вилояти – 521 тонна;
Тошкент вилояти – 219 тонна;
Хоразм вилояти – 159 тонна.