Ўзбекистон феврал ойида олтин экспорти бўйича дунёда 1-ўринга чиқди

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон 2022 йилнинг февраль ойида 22 тонна олтин сотиб, дунёда энг кўп олтин сотган давлатлар орасида етакчи бўлди. Шунингдек, ушбу ойда Ўзбекистон йирик сотувчи бўлган ва 22 тонна олтин сотиб, ўз захираларини 339 тоннагача камайтирган. Бу ҳақда Халқ сўзи газетаси ўз сайтида маълум қилди, деп хабар беради Kazinform.

Таъкидланишича, январь ойида 587 млн долларлик олтин сотилган бўлса, бу кўрсаткич февраль ойида 1,7 млрд долларни ташкил қилган. Олтин бошқа товарлар сотуви пасайиб кетиши сабаб 57 фоиз улуш билан Ўзбекистонинг асосий экспорт товарига айланди.

Хабарга кўра, жаҳон марказий банклари олтин захиралари февраль ойида 6 тоннага камайган.

Сўнгги хабарлар
telegram