13:11, 20 Декабрь 2019 | GMT +6
Ўзбекистон Евроосиё иттифоқига кириши мумкин
TASHKENT - NUR-SULTAN. Kazinform – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари мамлакатнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига кириши мумкинлиги ҳақидаги саволга ойдинлик киритиб ўтди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга ҳавола қилиб.
«Ўзбекистон Евроосиё иттифоқига қўшилиш ёки қўшилмаслик масаласини ўрганмоқда. У иттифоққа қўшилишнинг яхши ва ёмон тарафларини айни дамда таҳлил қилмоқда. Агар иттифоққа кириш Ўзбекистон манфаатларига зид бўлмаса у албатта, қўшилади. Россия ва Қозоғистон Ўзбекистоннинг энг йирик бозорларидан ҳисобланади. Агар иттифоққа кириш иқтисодий манфаатларимизга тўғри келса, биз унга аъзо бўламиз», - деди ЎР Ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Неъматов.
Илҳом Неъматов бу ҳақда Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг «Naesmi Media Hall» залида «Янги Ўзбекистон – янги сайловлар» мавзусидаги очиқ мулоқот давомида айтиб ўтди.