Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси тарихда илк бор шахмат олимпиадаси ғолиби бўлди

Бугун 44-шахмат Олимпиадасининг сўнгги 11-турида Ўзбекистон Голландия терма жамоасини 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этди. Гроссмейстерлар Нодирбек Ёқуббоев, Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Абдусатторов рақиблари билан дуранг ўйнади. Ҳал қилувчи баҳсда Жаҳонгир Воҳидов Макс Уормердамни мағлубиятга учратиб, миллий терма жамоа ҳисобига олимпиаданинг илк олтин медалини келтирди.
«Яна бир хушхабар: Ўзбекистон терма жамоаси ушбу Олимпиадада бирорта ҳам мағлубият аламини тотиб кўрмаган ягона жамоага айланди. Барча юртдошларимизни тарихий ғалаба билан табриклайман!», — деб ёзади Алишер Саъдуллаев.
29 июлдан 9 августгача Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида 44-Жаҳон шахмат олимпиадаси бўлиб ўтади. Мусобақанинг ёпилиш маросими эртага, 10 август куни бўлиб ўтади.
2026 йилда Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Ўзбекистонда ўтказилиши ҳақида аввалроқ хабар берилган эди. Республик бу мусобақаларга илк бор мезбонлик қилади. Мумкин бўлган шаҳарлар Тошкент ёки Самарқанддир.
Фото: t.me/alisher_sadullaev
Муаллиф: Мадибек Жанибеков