Ўзбекистон доимий аҳоли сони бўйича дунёда 43-чи ўринда

TASHKENT. Kazinform – Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил 1 январ ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 35,2 миллион кишини ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 712,4 минг кишига ёки 2,1 фоизга ошган. Аёллар сони 346,6 минг кишига ёки 2,0 фоизга, эркаклар сони 365,7 минг кишига ёки 2,1 фоизга ошди, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига асосланиб.
None
None

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 январ ҳолатига кўра, дунё аҳолиси 7,8 миллиардни ташкил қилган. Бу рўйхатда Ўзбекистон аҳоли сони бўйича 43-ўринни эгаллаган.

Сўнгги хабарлар