Ўзбекистон бутунжаҳон шахмат олимпиадасини ўтказишга даъвогарлик қилмоқда

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирлигида мамлакатда шахмат спортини оммалаштириш, шахмат мактаблари фаолиятини кучайтириш ва халқаро гроссмейстерлар сафини кенгайтиришга бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, мамлакат шахмат федерацияси раиси Aзиз Aбдуҳакимов қатнашган очиқ мулоқотда шахмат мураббийлари, етакчи гроссмейстерлар, ота-оналар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Йиғилиш давомида 2026 йилги Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси мезбонлиги учун Ўзбекистон даъвогарлар сафига киритилганлиги маълум қилинди. Агар ушбу имконият қўлга киритиладиган бўлса, мазкур нуфузли мусобақа Самарқанд шаҳрида ўтказилиши таъкидланди.

Шахмат олимпиадасини ўтказиш борасида Ўзбекистонга Ҳиндистон ҳамда Венгрия давлатлари рақиблик қилишади.

Фото: UzA


Сўнгги хабарлар