Ўзбекистон Айдаркўл атрофида янги туристик зона барпо этади

TASHKENT. Kazinform – «Ўзбекистон Республикасида сувда дам олиш ва пляж туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар беради Kazinform Ўзбекистон Адлия вазирлиги Huquqiy axborot Telegram каналига таяниб.
None
None

Ўзбекистон Адлия вазирлиги хабарига кўра, Жиззах ва Навоий вилоятлари туристик салоҳиятини ошириш мақсадида Айдаркўл-Арнасой кўллар тизими ҳамда Тўдакўл кўлида рекреацион кўллар ҳудуди ташкил этилади.

Рекрацион кўллар ҳудудида 2021-2025 йилларда туризмни ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.

Мазкур кўллар ҳудудига кирувчи ер участкаларини тадбиркорларга бериш, уларда қурилиш ва барпо этиш лойиҳаларини амалга ошириш Туризм ва спорт вазирлиги билан мажбурий тартибда келишилади.

Ҳудудда Ахборот маркази ва замонавий автотураргоҳ ташкил этилиб, ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қутқарув бригадаси фаолияти йўлга қўйилади.

Қарор билан тасдиқланган концепция 5 йил давомида 3 босқичда амлга оширилади:

Биринчи босқичда, жами 204 ўринли 6 та жойлаштириш воситаси, экотуристик объектлар, овчилик ва сувда дам олиш ҳудудлари ташкил этилади;

Иккинчи босқичда, Айдаркўл атрофидаги 33 минг гектар ҳудудда янги туристик зоналар, жойлаштириш воситаси, соғломлаштириш масканлари, спорт тадбирлари ўтказиладиган майдонлар барпо этилади;

Учинчи босқичда, 300 ўринли жойлаштириш воситалари ва спорт тадбирлари ўтказиладиган майдонлар ташкил этилади, 1200 ўринга мўлжалланган автотураргоҳ ҳамда савдо ҳудуди барпо этилади.

Рекреацион кўллар ҳудуди ва унга олиб борувчи 271 км йўллар таъмирланади.


Фото: UZA

Сўнгги хабарлар