13:29, 11 Август 2021 | GMT +5
Ўзбекистон аҳолисида қанча машина бор
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон аҳолисида 2 955 295 та автомашина борлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform Давлат статистика қўмитаси ахборот хизматига таяниб.
Маълум бўлишича, Ўзбекистонда 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари сони 2 955 295 тага етган. Бунда:
енгил автомобиллар 2 767 126 та;
юк автомобиллари 168 810 та;
автобуслар 5 711 та;
микроавтобуслар 8 518 та;
махсус транспортлар 5 130 тани ташкил этган.
Таъкидланишича, бу кўрсаткич 2020 йилгига нибатан 14,5 фоизга кўп.