Ўзбекистон аҳолиси 100 йил ичида 8 баробар кўпайди

ТASHKENT. Kazinform – Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 100 йил ичида 8 баробар кўпайди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маъ/лумотларига кўра, 1920 йилда мамлакат ҳудудида 4,4 миллион киши яшаган. Совет ҳокимияти даврида аҳоли сони 4,5 баробарга ошиб, 20,2 миллион кишига етди (1990 й.).

Мустақиллик йилларида аҳоли сони 15,8 миллион кишига кўпайди. 2022 йил 8 декабр ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 36 миллион кишини ташкил этди.

Ўзбекистон Прогнозлаш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти прогнозларига кўра, 2030 йилда Ўзбекистон аҳолиси сони 41 миллион кишидан ошиши мумкин.

Фото: foturist-ru.livejournal.com

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар