10:59, 09 Ноябрь 2021 | GMT +5
Ўзбекистон 9 ойда хориждан 21 109 тонна гўшт импорт қилган
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январ-сентябр ойларида мамлакат хориждан 21 109 тонна гўшт импорт қилган6 деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб.
Қайд этилишича, гўшт импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6 865 тоннага ошган.
Маълум қилинганидек, 2021 йилнинг январ-сентябр ойларида Ўзбекистон энг кўп гўшт импорт қилган давлатлар:
Белараусь – 14 403 тонна;
Қозоғистон – 3 220 тонна;
Украина – 2 018 тонна;
Россия – 559 тонна;
Молдова – 540 тонна.
Ўзбекистонда 2021 йилнинг 9 ойида 1,9 млн. тонна гўшт етиштирилган.