Ўзбекистон 9,3 млн АҚШ долларига тенг сабзи экспорт қилган

TASHKENT. Kazinform - Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январ-июл ойларида Ўзбекистон 7 та давлатга қиймати 9,3 млн АҚШ долларига 53,2 минг тонна сабзи экспорт қилган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб.

Ўзбекистон 9,3 млн АҚШ долларига тенг сабзи экспорт қилган

Сабзи экспорти ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,9 минг тоннага кўп.

Ўзбекистон сабзи маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:

Қирғиз Р. – 23,5 минг тонна;

Қозоғистон – 22,6 минг тонна;

Россия – 6 минг тонна.

2022 йилнинг 7 ойида хорижга энг кўп сабзи экспорт қилган ҳудудлар:

Андижон вилояти – 18,2 минг тонна;

Фарғона вилояти – 7,8 минг тонна;

Хоразм вилояти – 4,1 минг тонна.