13:15, 01 Сентябрь 2021 | GMT +5
Ўзбекистон 7 ойда 34,3 мингта кондиционер экспорт қилган
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 11 та хорижий давлатга қиймати 7,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 34,3 мингта кондиционер экспорт қилган, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг Telegram-каналига таяниб.

Кондиционер экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,7 млн. АҚШ долларига ошган.
Ўзбекистон 2021 йилнинг 7 ойида кондиционер экспорт қилган давлатлар:
Озарбайжон – 19,2 мингта;
Тожикистон – 6,4 мингта;
Россия – 3,4 мингта;
Туркманистон – 1,8 мингта;
Қирғиз Р. – 1,5 мингта;
Қозоғистон – 1,3 мингта;
Молдова – 487 та;
Туркия – 100 та;
Яман – 99 та;
Афғонистон – 65 та;
Арманистон – 6 та.
2021 йилнинг дастлабки 7 ойида кондиционер экспорт қилган ҳудудлар:
Тошкент шаҳри – 6,6 млн;
Тошкент вилояти – 819,8 минг;
Андижон вилояти – 1,2 минг АҚШ доллари.