Ўзбекистон 5 ойда Қозоғистонга 2262 та кондиционер экспорт қилган

TASHKENT. Kazinform – ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон 12 та хорижий давлатга қиймати 13,8 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 25 382 та кондиционер экспорт қилган, деб хабар беради Kazinform ЎР Давлат статистика қўмитасига таяниб.

Ўзбекистон 5 ойда Қозоғистонга 2262 та кондиционер экспорт қилган

Кондиционер экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2750 тага ошган.

Ўзбекистон 2022 йилнинг 5 ойида кондиционер экспорт қилган давлатлар:

Озарбайжон – 13 064 та;

Тожикистон – 2940 та;

Қозоғистон – 2262 та;

Туркманистон – 2119 та;

Россия – 2015 та;

Қирғиз Республикаси – 1675 та;

Туркия – 492 та;

Молдова – 459 та;

Арманистон – 350 та.