Ўзбекистон 5 ойда 7,7 минг енгил автомобил импорт қилган

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон 2021 йилнинг январ-май ойларида хориждан қиймати 150,9 млн АҚШ долларига тенг бўлган 7,7 мингта енгил автомобил импорт қилган, деб хабар беради Kazinform Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси расмий Telegram-каналига асосланиб.
None
None

2021 йилнинг ўтган 5 ойи мобайнида Ўзбекистон энг кўп енгил автомобил импорт қилган давлатлар қуйидагича (АҚШ доллари ҳисобида):

Корея – 42,7 млн;

Хитой – 41,1 млн;

Россия – 30,5 млн;

Қозоғистон – 8,8 млн;

АҚШ – 6,7 млн;

Таиланд – 6,6 млн;

Польша – 4,6 млн;

Германия – 3,9 млн;

Литва – 2,5 млн;

Япония – 2,0 млн.

Шуни таъкидлаш жоизки, 2021 йилнинг январ-май ойларида импорт қилинган электромобиллар учун 4,6 миллион АҚШ доллари сарфланган.

Сўнгги хабарлар