12:41, 17 Февраль 2022 | GMT +5
Ўзбекистон 42,1 млн АҚШ долларига тенг гилам экспорт қилган
TASHKENT. Kazinform – ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилда 18 та давлатга қиймати 42,1 млн. AҚШ долларига тенг бўлган гилам экспорт қилган, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг Telegram-каналига таяниб.

Гилам экспорти 2020 йили билан солиштирилганда 12,8 млн. AҚШ долларига кўп.
2021 йилда Ўзбекистон гилам экспорт қилган асосий давлатлар:
Қирғиз Р. – 20,3 млн.
Озарбайжон – 7,4 млн.
Россия – 4,2 млн.
Афғонистон – 3,4 млн.
Қозоғистон – 2,8 млн.
Саудия Арабистони – 2,2 млн.
Тожикистон – 538 минг
Украина – 437 минг
АҚШ – 430 минг
Арманистон – 185 минг
Туркия – 115 минг AҚШ доллари