11:43, 15 Декабрь 2021 | GMT +5
Ўзбекистон 23 давлатга 80 минг тоннадан ортиқ тарвуз экспорт қилган
TASHKENT. Kazinform – 2021 йилнинг январ-октябр ойларида Ўзбекистон 23 давлатга 80 минг тоннадан ортиқ тарвуз экспорт қилган, деб хабар беради Kazinform ЎзАга асосланиб.
![None None](/static/img/plug.webp)
ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, хорижга экспорт қилинган тарвузлардан 22,1 миллион доллар даромад олинган.
Уларнинг асосий қисми Қозоғистон, Россия, Қирғизистон, Украина, Латвия, Беларусь, Тожикистон ва Германияга етказиб берилди.