Ўзбекистон 2 ойда Қозоғистонга 67,5 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган

None
None
TASHKENT. Kazinform – ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон 114 млн долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилган, деб хабар беради Kazinform ЎР Давлат статистика қўмитаси Telegram-каналига таяниб.

Ўзбекистон 2022 йилнинг дастлабки 2 ойида энг кўп мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилган давлатлар:

Қозоғистон – 67,5 минг тонна;

Россия – 29,5 минг тонна;

Хитой – 16,6 минг тонна;

Қирғиз Р. – 14 минг тонна;

Афғонистон – 6,8 минг тонна;

Покистон – 3,3 минг тонна;

Украина – 3,3 минг тонна;

Туркия – 3,2 минг тонна;

Эрон – 2,5 минг тонна;

Озарбайжон – 2,4 минг тонна;

Беларус Р. – 2,2 минг тонна;

БАА – 1,4 минг тонна;

Германия – 553 тонна;

АҚШ – 386 тонна.

Сўнгги хабарлар