Ўзбекистон 2 ойда Қозоғистондан 30,2 тонна чой импорт қилган

None
None
TASHKENT. Kazinform – ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-февраль ойларида 18 та хорижий давлатдан қиймати 6,8 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 5,2 минг тонна чой импорт қилган, деб хабар беради Kazinform ЎР Давлат статистика қўмитаси Telegram-каналига таяниб.

Чой импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,9 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистон чой маҳсулотини энг кўп импорт қилган давлатлар:

Хитой – 4,3 минг тонна;

Эрон – 248 тонна;

Кения – 217 тонна;

Индонезия – 88,3 тонна;

Шри-Ланка – 87 тонна;

Вьетнам – 65 тонна;

БАА – 44,2 тонна;

Ҳиндистон – 43 тонна;

Россия – 38 тонна;

Қозоғистон – 30,2 тонна;

Покистон – 22,5 тонна;

Туркия – 19,2 тонна;

Германия – 1 тонна.

Сўнгги хабарлар