Ўзбекистон 16,5 млн АҚШ долларига тенг гилам экспорт қилди

None
None
TASHKENT. Kazinform- Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-июнь ойларида қиймати 16,5 млн AҚШ долларига тенг бўлган гилам экспорт қилган6 деб хабар қилади Kazinform қўмитанинг Telegram-каналига таяниб.

Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 6,3 млн AҚШ долларига кўп.

2021 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон гилам экспорт қилган асосий давлатлар:

Қирғиз Р. – 4,9 млн.

Озарбайжон – 3,7 млн.

Афғонистон – 2,4 млн.

Россия – 1,9 млн.

Саудия Арабистони – 1,5 млн.

Қозоғистон – 1,3 млн.

Тожикистон – 288,3 минг

АҚШ – 169,3 минг

Украина – 141,9 минг

Туркия – 114,7 минг AҚШ доллари.

Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-июнь ойларида 15 та хорижий давлатларга гилам экспорт қилган.


Сўнгги хабарлар