11:32, 23 Декабрь 2021 | GMT +5
Ўзбекистон 11 ойда Қозоғистонга 31,2 минг тонна хурмо экспорт қилган
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълум қилишича, 2021 йилнинг январ-ноябр ойларида мамлакат 11 та хорижий давлатга қиймати 27,6 миллион АҚШ долларига тенг қарийб 62 минг тонна хурмо экспорт қилган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Таъкидланишича, хурмо экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,2 минг тоннага камайган.
11 ой мобайнида Ўзбекистон энг кўп хурмо экспорт қилган давлатлар:
Қозоғистон – 31,2 минг тонна;
Россия – 25,5 минг тонна;
Туркманистон – 2,1 минг тонна;
Қирғиз Р. – 1,5 минг тонна;
Украина – 795 тонна;
Беларусь – 546 тонна.