Ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланган сигир сутида SARS-CoV-2 вирусига қарши таначалар максимал даражада бўлиши тасдиқланди

None
None
TASHKENT. UzA-Kazinform – Инновацион ривожланиш вазирлиги тадқиқотчилари ковидга қарши профилактика мақсадида инсон вакциналари билан эчки ва сигирларни эмлаш орқали ковидга қарши антитаначаларга эга сут ишлаб чиқди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Маълумки, COVID-19 дан эмланган ёки касалликдан тузалган аёлларнинг она сутида SARS-CoV-2 га қарши антитаначалар борлиги ва у орқали COVID-19 га қарши эмланган сигир ва эчки сутидан аҳолини иммунизация қилишда фойдаланиш мумкинлиги аниқланган. Мутахасислар фикрига кўра, лактация даврида аёлларда ҳам, сигирларда ҳам етарлича юқори концентрацияда антитанчалар бўлади.

Сигирлар ва эчкилар одамларга мўлжалланган вакцина билан уч марта эмлаган. Биринчи эмлашдан икки ҳафта ўтгач, молларда нейтраллаштирувчи антитаначалар аниқланган. Тадқиқот шуни кўрсатганки, антитаначалар SARS-CoV-2 ни муваффақиятли нейтраллаган — қон зардобида самарадорлик 100 фоизга, сутда эса 40 фоизга етган. Эмланган сигирнинг қон зардоби ва сутида SARS-CoV-2 рецепторлари билан боғловчи домен ва S-оқсилига хос IgG мавжудлиги маълум бўлган.

Бундан ташқари, антитаначалар пастерлашдан кейин сақланиб қолган.Бу эса эмланган сигир сутини катта ҳажмда тайёрлашга имкон беради. Экспериментал синовларнинг биринчи натижаларига кўра, «ZF-UZ-VAC2001» вакцинаси SARS-CoV-2 га қарши иммунобиологик фаол сут ва антитаначаларга эга зардоб олиш учун уй хўжалик ҳайвонларини эмлаш учун мутлақо хавфсиздир. Олимлар шу тарзда ишлаб чиқарилган сутни аҳолини оммавий пассив иммунизация қилиш учун ишлатиш мумкинлигига умид билдирган.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, SARS-CoV-2 вирусига қарши иммун сути Қорақалпоғистон фермер хўжалигидаги сигирлардан олинган.

Сўнгги хабарлар