08:10, 28 Декабрь 2023 | GMT +5
Замбияда вабо эпидемияси авж олди

Мамлакат тиббиёт муассасаларининг расмий маълумотларига кўра, эпидемия асосан Лусака провинциясининг тўртта туманида, жумладан, пойтахтда кузатилган. Аммо ҳозирда вабо Замбия марказидаги бошқа ҳудудларга ҳам тарқалгани маълум.
Президент Хакаинде Хичилема эпидемиянинг авж олишидан таассуф билдирди ва Замбияни вабога қарши вакцина ишлаб чиқариш марказига айлантиришни қўллаб-қувватлашини айтди.