Замбияда фил ҳужуми оқибатида сайёҳ ҳалок бўлди

Филлар
Фото: Pyxabay.com

ASTANА. Кazinform - 3 апрель куни АҚШдан Замбияга ташриф буюрган кекса сайёҳ фил ҳужумидан сўнг вафот этди.

The Mirror нашрининг ёзишича, воқеа Кафуэ миллий боғида содир бўлган. Фожиали ҳолат видеога тушиб, кейинроқ ижтимоий тармоқларда тарқалди. Кадрларда ҳайвон сайёҳларни олиб кетаётган машинага югуриб келиб, уни ағдариб юборганини кўриш мумкин.

Фил ҳужум қилганда машинада олти нафар сайёҳ ва гид бўлган. Улардан тўрт нафари жароҳатланган, яна бир саёҳатчи касалхонага ётқизилган. 80 ёшли америкалик аёл вафот этди.

Сайёҳлик агентлиги раҳбариятининг иддао қилишича, транспорт воситасини бошқараётган тажрибали гид ўсимликлар йўлни тўсиб қўйгани сабабли филдан қочиб қутула олмаган.

 

Сўнгги хабарлар