14:45, 02 Март 2020 | GMT +6
Юртдошларимиз Эрон ва Жанубий Кореядан қачон эвакуация қилинади?
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон фуқаролари коронавирус инфекцияси авжига чиққан Эрон ва Жанубий Кореядан билан эвакуация қилинмади. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Шахрат Нуришев Ҳукумат матбуот марказида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Эрон ва Жанубий Корея бўйича: Эронда ҳозир 170 нафар ҚР фуқароси бор. Эвакуация масаласи ҳозирча йўқ. Бироқ, бизнинг элчихонамиз фуқароларимиз билан тегишли ишларни амалга оширмоқда», - деди Шаҳрат Нуришев.
Агар ватандошларимиз Эрондан қайтишга қарор қилсалар, вазирлик тегишли ёрдам кўрсатади.
«Жанубий Кореяда 34,6 минг Қозоғистон фуқароси бор. У ёққа учувчи парвозлар сони тўққиздан учтагача қисқартирилди. Ушбу рейслар қайтишга қарор қилган ватандошларимизнинг келиши учун қолдирилди», - деди у.
Унинг айтишича, хорижда юрган ватандошларимиз фақат вазият ўта оғир аҳволга етсагина эвакуация қилинади.
«Шунинг учун қайтиб келмоқчи бўлганлар доимий рейслар орқали мамлакатга қайтишлари мумкин», - деди вазир ўринбосари.
Муаллиф: Аян Бекенўғли