Юнон-рум кураши бўйича жаҳон чемпионатида Қозоғистон иккинчи медалини қўлга киритди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистоннинг юнон-рум кураши терма жамоаси Италияда бўлиб ўтган 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иккинчи медални қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform Olympic.kz сайтига таяниб.
None
None

Юсуф Ашрапов 60 килограмм вазн тоифасида совриндор бўлди. Учинчи ўрин учун курашда унга эронлик полвон Аболфазий Миршакар рақиблик қилди.

Юсуф Ашрапов бир очко фарқи билан ғалаба қозонди - 11:10.

Бу соврин Қозоғистон терма жамоасининг ушбу жаҳон чемпионатидаги иккинчи медалидир. Аввалроқ Арсен Жума ҳам бронза медалини қўлга киритганди.

Фото: olympic.kz

Сўнгги хабарлар