14:10, 23 Август 2022 | GMT +5
Юнон-рум кураши бўйича жаҳон чемпионатида Қозоғистон 6-ўринни эгаллади
NUR-SULTAN. Kazinform - Болгария пойтахти София шаҳрида юнон-рум кураши бўйича 20 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди. Унда Қозоғистон терма жамоаси учта медал жамғарди, деб хабар беради Kazinform.
Қозоғистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси маълумотларига кўра, энг яхши натижани Юсуф Мачиев кўрсатди. У 97 килограмм вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди.
Динмуҳамед Қошқар (67 килограммгача) ва Мақсат Сайлау (87 килограммгача) жаҳон чемпионатини учинчи ўрин билан якунлади.
Умумжамоа ҳисобида Қозоғистон терма жамоаси 6-ўринни эгаллади. Эрон терма жамоалар жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўрин Озарбайжон, учинчи ўрин Украинага насиб қилди.
Фото: olympic.kz