Юнон-рум кураши бўйича Осиё чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси учинчи ўринни эгаллаб турибди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг Астана шаҳрида юнон-рум кураши бўйича катталар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатининг биринчи куни якунларига кўра, Қозоғистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллаб турибди, дея хабар беради Kazinform.

Қитъа мусобақасининг биринчи кунида қозоғистонлик полвонлар 1 кумуш ва 3 бронза медалини қўлга киритди.

Мусобақада Қозоғистон терма жамоа аъзоларидан Нурсултон Турсинов (87 кг) кумуш медални қўлга киритди.

Амангали Бекболатов (55 кг), Мухамедали Мамирбек (63 кг), Алимхан Сиздиқов (130 кг) бронза медалига сазовор бўлди.

Умумжамоа ҳисобида 4 олтин ва 1 кумуш медални қўлга киритган Эрон терма жамоаси пешқадамлик қилмоқда.

Кейинги ўринни 1 олтин ва 1 бронза билан Қирғизистон эгаллади.

10 апрель куни юнон-рум кураши бўйича қолган вазн тоифаларида совринлар учун баҳслар бўлиб ўтади.

Шунингдек, 11-12 апрель кунлари, 13-14 апрель кунлари эса эркин кураш бўйича аёллар ўртасида мусобақалар ўтказилади.

Сўнгги хабарлар
telegram