Юнон-рум кураши: Айдос Султанғали халқаро турнирда чемпион бўлди

ASTANA. Kazinform – Германиянинг Дортмунд шаҳрида юнон-рум кураши бўйича бўлиб ўтаётган «Grand Prix of Germany» халқаро турнирида қозоғистонлик Айдос Султанғали (60 кг) чемпион бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
Фото: Қозоғистон кураш федерацияси

13 август куни бошланган мусобақанинг биринчи кунида саралаш баҳслари ўтказилиб, финал босқичига йўлланмани қўлга киритган полвонлар аниқланди.

Қозоғистон терма жамоаси вакили Айдос Султанғали (60 кг) финалда америкалик курашчи Эльдар Хафизов билан куч синашди.

Қизилўрда вилояти номидан баҳсларда қатнашаётган полвон 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Астаналик Марлан Муқашев эса кумуш медални қўлга киритди.

Шунингдек, чимкентлик Мейрамбек Шермағанбет (67 кг), қарағандилик Ибрагим Магомадов (72 кг), Алмати вилоятидан Демеу Жадраев (77 кг), чимкентлик Алимхан Сиздиқов (130 кг) бронза медалига сазовор бўлди.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар