Юнон-рум бўйича жаҳон чемпионатида Қозоғистон 13-ўринни эгаллади

None
NUR-SULTAN. Kazinform – Сербия пойтахти Белград шаҳрида ўтказилган кураш бўйича жаҳон чемпионатида юнон-рум курашида Айдос Султанғали бронза медалини қўлга киритганидан сўнг, миллий терма жамоа медаллар жадвалида 13-ўринни эгаллади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Шу пайтгача 13 давлатдан келган юнон-рум курашчилари совринли ўринларни қўлга киритган.

Улар орасида Сербия 4 та олтин медал билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда Озарбайжон 1 олтин, 1 кумуш ва 3 бронза медали бор. Кучли учликни 1 олтин ва 3 бронза билан Туркия терма жамоаси якунлади.

Шунингдек, медаллар жадвалидан Арманистон, Қирғизистон, Грузия, Венгрия, Эрон, Ўзбекистон, Болгария, Дания, Украина, Хитой, Япония терма жамоалари ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон мусобақасида 60 килограмм вазнда иштирок этган Айдос 3-ўрин учун баҳсда венгриялик Кристиан Кечкеметини 7:1 ҳисобида мағлуб этганди.

Айдос Султанғали 1996 йил 7 февралда Қизилўрда шаҳрида туғилган. Бунгача у 2018 йили Венгрия пойтахти Будапештда ўтказилган жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритганди.

Эслатиб ўтамиз, бугун аёллар кураши бўйича тўрт нафар қозоғистонлик спортчи куч синашди.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Foto: olympic.kz

Сўнгги хабарлар