14:52, 16 Февраль 2022 | GMT +5
ЮНИСЕФ Ўзбекистонга вакцина омборлари учун 500 минг долларлик асбоб-ускуналар совға қилди
TASHKENT. Kazinform – ЮНИСЕФ Ўзбекистон ҳукуматига вакцина омборлари учун қиймати 500 минг доллардан ортиқ асбоб-ускуналар тақдим этди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Республика вакцина омборларига Moderna, Pfizer каби вакциналарни сақлаш учун 118 дона музлатгич ҳамда тиббиёт ходимлари учун 7 минг дона термос қоп ва шахсий ҳимоя воситалари етказиб берилди.
ЮНИСЕФ томонидан кўрсатилаётган ёрдам туфайли республика бўйлаб 35 та вакцина омборлари, жумладан, 14 та вилоят, 15 та туман ва 6 та шаҳар вакцина омборлари жиҳозланади.