ЮНЕСКО Бош ассамблеясининг навбатдаги сессияси Самарқандда ўтказилади

Қирқ йилдан ортиқ вақт давомида илк бор ЮНЕСКО Бош конференциясининг сессияси Париж шаҳридан ташқарида ўтказиладиган бўлди, деб хабар беради Каzinform агентлиги ЎР Президенти матбуотига таяниб.

Самарқанд
Фото: Kazinform

Франция пойтахтида ўтаётган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 42-сессиясида Ўзбекистоннинг навбатдаги, 43-сессияни 2025 йилда Самарқандда ўтказиш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватланди ва тегишли қарор қабул қилинди.

"Бу дипломатик муваффақият", - дея изоҳлади қабул қилинган қарорни 42-сессия раиси Симона-Мирела Микулеску.

Сўнгги хабарлар