Юн Сок-Ёль: Ҳарбий ҳолат — жиноят эмас

ASTANА. Кazinform – Юн Сок Ёль ижтимоий тармоқларда ўз қўли билан ёзган баёнотини жойлаштирди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Yonhapга таяниб.

Юн Сок Ёль
Фото: Yonhap

Жанубий Кореянинг ҳокимиятдан четлатилган президенти Юн Сок Ёль чоршанба куни ҳарбий ҳолат жорий этиш жиноят эмаслигини айтди.

У терговчилар уни ҳибсга олганидан бир неча соат ўтиб, Facebookдаги постида аввалги гапларини такрорлади.

- Ҳарбий ҳолат — жиноят эмас. Ҳарбий ҳолат - бу миллий инқирозни ҳал қилиш учун президент ваколатларидан фойдаланишдир, — деб ёзди у баёнот остига ўзининг фотосуратини илова қилиб.

Юн Сок-Ёль ўзининг лавозимидан четлатилиши ҳарбий ҳолат эълон қилинишини қўзғолонга тенглаштириш назариясига асосланганини даъво қилиб, буни “бемаънилик” деб атади.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея суди 14 декабрь куни парламентда ўтказилган импичмент бўйича овоз бериш натижасида лавозимидан четлаштирилган Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш ва қидирувга бериш тўғрисида ордер берган эди.

Полиция Жанубий Корея президентини ҳибсга олди.

Сўнгги хабарлар