Йўллардаги низолар учун “права”дан маҳрум қилиш - Туркияда янги йўл ҳаракати қоидалари

ANKARA. Kazinform - Энди Туркияда кимдир билан йўлдаги можарони ҳал қилиш учун машинадан тушиш ноқонуний ҳисобланади, деб хабар беради Кazinform агентлиги мухбири.

Йўллардаги низолар учун “права”дан маҳрум қилиш - Туркияда янги йўл ҳаракати қоидалари
Фото: yenisafak.com

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған йўллардаги ғазабни камайтириш ва жамоат хавфсизлигини яхшилашга қаратилган янги йўл қоидаларини эълон қилди.

Янги чора-тадбирларга кўра, транспорт воситаларидан агрессив ният билан чиқиб кетган ҳайдовчилар энди ҳайдовчилик гувоҳномаларидан маҳрум қилинади. Ушбу янгилик тажовузкорлик билан боғлиқ низолар сонини камайтириши керак. Ахир, баъзида Туркия йўлларида муштлашиш, пичоқлаш ва ҳатто отишма шаклида можаролар содир бўлади.

Қўшимча чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

йўл ҳаракати ва жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи қоидабузарликлар учун жазо чораларини кучайтириш;

шовқин ва газ қурилмаларидан рухсатсиз фойдаланишни қатъий назорат қилиш;

тўй ва ҳарбий маросимлар каби оммавий тадбирларда отишма учун жарималарни ошириш.

Мутасадди идораларнинг бундай ташаббуслари йўлларда тартиб-интизомни яхшилаш, айрим фуқароларнинг тажовузкор ва масъулиятсиз хатти-ҳаракатлари оқибатида содир бўлаётган бахтсиз ҳодисалар сонини камайтиришга қаратилган. Эҳтимол, қўшимча ҳуқуқий чоралар мамлакатда йўл-транспорт ҳодисалари сонини камайтиришга ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда ўсмирлар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга чекловлар жорий этилиши ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Ақжигит Чукубаев

Сўнгги хабарлар