Йўлларда сифатли уяли алоқа ва мобил интернет бўлиши керак – ҚР Ҳукумати раҳбари

ASTANА. Кazinform - Республика ва асосий ҳудудий йўлларда юқори сифатли уяли алоқа ва мобил интернет бўлиши керак. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов маълум қилди.

Олжас Бектенов
Фото: primeminister.kz

“Юқори тезликдаги интернет рақамлаштиришнинг асоси ҳисобланади. Шу билан бирга, сифатли алоқани таъминлаш муаммоси стратегик аҳамиятга эга бўлган вазифадир. Уни ҳал этиш учун ўтган йили “Арзон интернет” миллий лойиҳаси қабул қилинган эди. Энди буни ўз вақтида амалга ошириш Рақамли ривожланиш вазирлиги зиммасига юклатилган. Барча чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида 2027 йилга бориб аҳоли пунктлари ва автомобиль йўлларини коммуникация тармоқлари билан қамраб олиш 100 фоизга етказилади. Шу муносабат билан аҳоли 100 Мбит/секунддан кам бўлмаган тезкор интернет билан таъминланиши керак”, — деди Ҳукумат раҳбари.

Бош вазир республика ва асосий вилоят йўлларида юқори сифатли мобил алоқа ва мобил интернет бўлиши зарурлигини таъкидлади.

“Мулоқотнинг бу шакли одамлар учун шунчаки гаплашиш ёки маълумот олиш усули эмас. Бу янги хизматлар, давлат ва молиявий хизматлар кўрсатиш, бизнеснинг янги турларини шакллантириш эканлигини ҳам таъкидлаш жоиз. Бинобарин, алоқа хизматлари ҳажмини ошириш иқтисодий ўсишнинг муҳим жиҳатларидан бири эканлиги маълум. Агар хизматлардан онлайн ва тезкор фойдаланиш имкони бўлмаса, давлат энг илғор технологик лойиҳалардан керакли самарани ололмайди”, — деди Олжас Бектенов.

Сўнгги хабарлар