Ёзнинг сўнгги кунларида Қозоғистонда -3 даражагача совуқ тушиши кутилмоқда

ASTANA. Kazinform - «Қазгидромет» РДК 2026 йил 29-31 август кунлари учун Қозоғистон бўйича об-ҳаво прогнозини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Астана_панорамный вид, ЛРТ, TARLAN ASTANA
Фото: Қарлыбай Бақдәулет

Ёзнинг сўнгги кунларида атмосфера фронтларининг ўтиши билан мамлакатнинг катта қисмида ёмғир, момақалдироқ, кучли шамол, дўл ёғиши прогноз қилиняпти. Давр охирига келиб мамлакатнинг шимолида ва шарқида тунги вақтларда ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик кузатилиши кутилади.

29 августда Ақмола, Қостанай ва Қарағанди вилоятларида, 30-31 август кунлари эса Павлодар ва Шарқий Қозоғистон вилоятларида кучли ёмғир ёғиши кутилади. Фақат мамлакатнинг ғарбида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилиши мумкин. Мамлакатнинг ғарбида, шимоли-ғарбида, шимолида ва шарқида кечқурун ва эрталаб туман тушиши кутилади.

Мамлакатнинг ғарбида кундузи ҳаво ҳарорати 18-23° илиқдан 25-30° илиққача кўтарилади. Манғистау вилоятида сезиларли ўзгаришлар кутилмайди: асосий ҳарорат фони кундузи 25-35° илиқни ташкил этади.

Мамлакатнинг шимоли-ғарбида, шимолида ва марказида ҳаво ҳароратининг пасайиши прогноз қилинмоқда: тунда 10-15° илиқдан 0-5° илиққача, давр охирида айрим жойларда 3 даражагача совуқ тушиши кутилади. Кундузи ҳаво ҳарорати 15-25° илиқдан 10-15° илиққача пасаяди.

Мамлакатнинг шарқида ҳам ҳаво ҳарорати пасайиши мумкин. Тунги вақтларда 10-15° илиқдан 5-10° илиққача, кундузи эса 25-35° илиқдан 15-25° илиққача пасаяди.

Қозоғистоннинг жанубий ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечаси тахминан 10-20° илиқ, кундузи эса 25-35° илиқ бўлади.