Ёз - 2025: Қозоғистонда 10 минг бола таътилни бепул ўтказади

ASTANA. Kazinform – ҚР Таълим-маориф вазирлиги ёзги мавсумга тайёргарликни бошлади.

дети, детский лагерь, парк, развлечения, саябақ, балалар
Фото: Александр Павский / Kazinform

Вазирлик маълумотларига ўра, 2025 йил ёзида бутун мамлакат бўйлаб 3,1 миллиондан ортиқ бола дам олиш, ҳордиқ чиқариш ва иш билан таъминлашга қаратилган турли дастурлар билан қамраб олинади. Уларнинг 500 мингдан ортиғи ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифадаги болалардир. “Қозоғистон халқига” жамғармаси кўмагида 10 минг нафар бола ёзги таътилни бепул ўтказиш имкониятига эга бўлади.

Ёзги таътил дастури турли йўналишларни ўз ичига олади: меҳнат ва ижодий фаолият, туристик ва таълим йўналишлари, интеллектуал ва маърифий тадбирлар, шунингдек, халқаро лойиҳалар ва форумларда иштирок этиш.

Барча ташкилий чора-тадбирлар 9 давлат органи иштирокида ишлаб чиқилган ягона режа доирасида амалга оширилмоқда. Шу мақсадда республика ва вилоят миқёсида штаблар ташкил этилиб, жорий йилда иш бошлайдиган дам олиш масканлари рўйхати шакллантирилди.

Болалар хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.  Сув ҳавзалари, ўрмонлар, спорт иншоотларида санитария талабларига риоя этилиши, озиқ-овқат хавфсизлиги, шунингдек, бошқа эҳтиёт чоралари қатъий назоратга олинади.

Йил бўйи ишлайдиган 16 та оромгоҳ, 188 та мавсумий оромгоҳлар, 10 мингдан ортиқ мактаб оромгоҳлари, уларнинг бир қисми овқатланиш, шунингдек, 512 та чодир ва уй оромгоҳларини ишга тушириш режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар