09:11, 17 Февраль 2023 | GMT +5
YouTube бош директори Сьюзан Войчицки истеъфога чиқишини маълум қилди
NEW YORK. TASS-Кazinform – YouTube онлайн-хостингининг бош директори Сьюзан Войчицки пайшанба куни ўз лавозимидан кетишини маълум қилди, дея хабар бермоқда Кazinform ТАССга таяниб.

«Мен YouTube раҳбари лавозимини тарк этишга қарор қилдим. Мен (ҳаётимда) оилам, соғлигим ва шахсий лойиҳаларимга йўналтирилган янги саҳифа очяпман», — деб ёзди у ўз блогида.
Сьюзан Войчицки «YouTube»ни тўққиз йилдан бери бошқариб келади. Унга кўра, 2015 йилдан буён ишлаб чиқаришни назорат қилиш бўлимига раҳбарлик қилиб келаётган Нил Мохэн видеохостингнинг янги директори бўлади.
С. Войчиcки эса технология гиганти Googleга (Google YouTubeни 2006 йилда сотиб олган) эгалик қилувчи Alphabet холдингида маслаҳатчи бўлиб қолади.