Ёш олимларнинг илмий изланишлари учун грантлар кўпаяди – ҚР Президенти
ALMATY. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев меҳнаткаш инсон мақомини ошириш ҳақида гапирди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

“Мен ҳар доим меҳнаткашларнинг мавқеини ошириш ҳақида гапираман. Ўтган беш йил давомида бу йўналишда катта ишлар қилинди. Тегишли қонунларга ўзгартиришлар киритилди. Иш ҳақи ошди. Бошқа ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилди. Давлат мукофотлари ҳақиқий меҳнаткашларга берилади. Бундай аниқ ишлар самарасида турли мутахассисларнинг нуфузи ошди. Касбнинг ҳеч қандай ёмон жойи йўқ. Мамлакатимиз учун барча тадбиркорлар керак. Ўз ишининг устаси сифатида танилган инсон албатта муваффақият қозонади. Охир оқибат, бу жамиятда меҳнатсеварлик ва касбий малакани оммавий равишда улуғлашни англатади. Рақобатбардош давлат бўлиш учун жамиятда мана шу қадриятларни қарор топтириш керак”, – деди Президент.
Давлат раҳбари олимлар билан учрашувда олимларнинг мавқеини ошириш ҳақида ҳам гапирди.
“Олимлар учун шарт-шароит яратиш керак, деб тез-тез айтамиз. Ҳақиқий ишлар давлат томонидан амалга оширилмоқда. Келгуси икки йилда ёш олимларнинг илмий изланишларига ажратиладиган грантлар сони яна ортади. Бюджетдан 18 миллиард тенге ажратилади. Ўтган йили 284 нафар ёш олим бошпана олди. Бу йил менинг кўрсатмаларим асосида уларга яна 200 та хонадон бериладиган бўлди. Бундай аниқ чора-тадбирлар орқали мамлакатимизда илм-фан ва олимлар ҳамжамиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар келгусида ҳам давом этади”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.