Ёш мутахассисларни иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш лозим – ҚР Бош Вазири

ASTANA. Kazinform - Техника ва касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларининг 25 фоизи ўз касби бўйича ишламайди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида бош вазир Олжас Бектенов маълум қилди.

Жас мамандарды жұмысқа орналастыруға ерекше назар аудару керек – Премьер-министр
Фото: Үкіметтің баспасөз қызметі

“Ёш мутахассисларни иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Таҳлилларга кўра, техник ва касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларининг 25 фоизи ўз касби бўйича ишламайди. Шунинг учун уларни иш билан таъминлаш учун иш берувчилар, айниқса, йирик корхоналар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш зарур”, - деди Олжас Бектенов.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, Меҳнат вазирлигига янги ишчи кучини талаб қиладиган барча лойиҳаларни кузатиш учун ҳақиқий бандлик мониторинги тизими зарур.

“Бу борада Рақамли ривожланиш вазирлиги йил охиригача Меҳнат, Молия, Иқтисодиёт, Саноат вазирликлари ва бошқа манфаатдор давлат органларининг ахборот тизимларини интеграциялаши лозим. Шунингдек, барча манфаатдор давлат органлари ва ҳокимликларга лойиҳаларни амалга оширувчи пудратчи ташкилотларнинг иш ўринлари яратиш бўйича мажбуриятлари устидан назоратни олиб боришни топшираман”, — деди Ҳукумат раҳбари.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар