Ёнғин манбасини аниқлаш учун сунъий интеллектнинг имкониятларидан фойдаланиш керак – ҚР Бош вазири

ASTANA. Kazinform – Ёнғин ўчоқларини ўз вақтида аниқлаш учун сунъий интеллект имкониятларидан кенг фойдаланиш зарур. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазири Олжас Бектенов маълум қилди.

бектенов
Фото: Виктор Федюнин/Kazinform

“Бурабай” миллий боғи ҳудудида жорий этилган смарт-тизим туфайли кейинги йилларда ёнғиндан зарар кўрган ҳудудлар сезиларли даражада қисқарди, ҳаракат тезлиги ошди. Ушбу амалиётни бошқа табиий боғлар ва қўриқхоналарда қўллаш керак. Шунингдек, ёнғин ўчоқларини ўз вақтида аниқлаш учун сунъий интеллект имкониятларидан кенг фойдаланиш зарур. Бу масалаларнинг барчаси марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг комплекс ечимини ва мувофиқлаштирилган ишини талаб қилади”, – деди у.

Ҳукумат раҳбари эътиборни ҳозир ёнғин мавсумининг авжига чиққанига қаратди.

“Қазгидромет маълумотларига кўра, ёз охиригача мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ёнғин хавфи юқори бўлади. Август-сентябрь ойларида жанубий вилоятларда жазирама иссиқ бўлиши кутилмоқда. Бу ёнғин хавфи юқори дегани. Жорий йилда 161 та ўрмон ёнғинлари қайд этилган. Ёнғинлар сони сезиларли даражада камайди. Аммо шунга қарамай, ҳар куни тилсиз душманнинг табиий ўчоқлари қайд этилмоқда. Масалан, Иле-Балқаш қўриқхонаси ҳудудидаги 2,5 минг гектар майдонда ёниб кетган қамишни ўчиришга 10 кун керак бўлди. Жамбил вилоятининг Сариқопа ва Луговое ўрмон хўжаликларида 1,8 гектар майдон ёниб кетди. Ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар туфайли бу ёнғинлар ўрмон қўриқхонасига тарқалмади ва одамлар хавф туғдирмади”, — деди Бош вазир.

Шу билан бирга, Олжас Бектенов Фавқулодда вазиятлар вазирлигига Экология вазирлиги ва ҳокимликлар билан ҳамкорликда бу борадаги профилактика ишларини кучайтириш бўйича топшириқ берди.

Сўнгги хабарлар