07:20, 23 Октябрь 2024 | GMT +5
Ёмғир, туман ва яхвонлик: 23 октябрь куни Қозоғистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти
ASTANA. Kazinform - “Қазгидромет” РДК 23 октябрь куни Қозоғистон ҳудудида содир бўладиган синоптик вазият ва хавфли об-ҳаво ҳодисалари прогнозини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform агентлиги.
Синоптикларнинг маълумотларига кўра, Қозоғистон бўйлаб атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши муносабати билан ёмғир ёғиши, шимолий ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда. Қозоғистоннинг жануби ва жануби-шарқида кучли ёмғир ёғиши мумкин.
Мамлакат бўйлаб туман тушиб, шамол тезлиги кучайиши кутилмоқда. Республиканинг шимоли-ғарби, шимоли ва шарқида яхвонлик ҳосил бўлади, шимолида изғирин юз беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ синоптиклар Қозоғистонда 22—24-октябрь кунлари об-ҳаво қандай бўлишини маълум қилган эди.