Ёмғир, совуқ, момақалдироқ – 20 сентябрь учун об-ҳаво маълумоти

ASTANA. Kazinform – “Қазгидромет” синоптиклари 20 сентябрь, жума куни учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

жауын
Фото: Pixabay

Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида фронтлар таъсирида ёмғир ёғади.

Жануб ва жануби-шарқда момақалдироқ чақади.

Мамлакат бўйлаб шамол кучаяди. Ғарбий, шимолий ва жануби-шарқнинг тоғли ҳудудларида туман тушади.

Шарқий Қозоғистон, Қарағанди, Шимолий Қозоғистон, Ақтўбе, Шарқий Қозоғистон, Ғарбий Қозоғистон ва Қостанай вилоятларида 1-2 даража совуқ бўлади.

Сўнгги хабарлар