Ёмғир, шамол, туман - 8 сентябрь куни Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади
ASTANА. Кazinform - Қазгидромет 2024 йил 8 сентябрь куни Қозоғистон ҳудудларида содир бўладиган хавфли метеорологик ҳодисалар бўйича прогноз маслаҳатини эълон қилди.
Атмосферанинг фронтал қисмлари таъсирида Қозоғистон Республикасининг аксарият ҳудудларида момақалдироқ билан ёмғир ёғади, кечаси мамлакат шарқи ва жануби-шарқида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Ғарбда, республика марказида антициклон ҳали ҳам ёмғирсиз об-ҳавони сақлаб қолади.
Қозоғистон бўйича шамол кучайиши, кечаси ва эрталаб шимол ва шарқда туман тушиши кутилмоқда.
Шарқий Қозоғистон вилоятининг шарқида кечаси 2 даража совуқ сақланиб қолади.
Улитау вилоятида, Жетису вилоятининг ғарбида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шимоли, шимоли-шарқида, Қизилўрда вилоятининг шимоли-шарқи, жануби, ғарбида, Ақтўбе вилояти марказида, Алмати вилояти шимолида, Қарағанди вилоятининг ғарби, шарқида Қостанай вилоятининг жанубида ёнғин хавфи юқорилигича қолмоқда.
Қизилўрда, Туркистон, Жамбил, Атирау, Манғистау, Ғарбий Қозоғистон вилоятларида, Улитау вилоятининг жанубида, Абай вилоятининг ғарби, шимоли ғарби ва жанубида, Жетису вилояти шимолида кучли ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.