07:05, 02 Ноябрь 2023 | GMT +5
Ёмғир, қор, яхвонлик – Қозоғистонда 2 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
“Қазгидромет” 2023 йил 2 ноябрь куни Қозоғистон ҳудудларида содир бўладиган хавфли метеорологик ҳодисалар бўйича прогноз маслаҳатини эълон қилди, деб хабар беради Каzinform.

Атлантика циклони ва у билан боғлиқ бўлган атмосфера фронтларининг таъсири туфайли республиканинг аксарият ҳудудларида об-ҳавонинг беқарор табиати сақланиб қолади, ёғингарчилик (ёмғир, қор), яхвонлик кутилади.
Мамлакатнинг ғарбий, шимоли-ғарби ва жанубида антициклон таъсирида ёмғирсиз об-ҳаво кузатилади. Мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида туман тушиши, кучли шамол бўлиши, чанг бўрони бўлиши кутилмоқда.