Ёмғир, дўл, шамол: 15 июнь учун об-ҳаво маълумоти
ASTANA. Kazinform – Атмосфера жабҳаларининг ўтиши муносабати билан 15 июн куни Қозоғистон Республикасининг аксарият ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради.

“Қазгидромет” РДКнинг хабар беришича, республика шарқи ва марказида момақалдироқ, дўл, кучли ёмғир ёғиши мумкин.
Мамлакатнинг фақат ғарбий ва жанубида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Республика бўйлаб шамол кучаяди, кечаси шимолда туман тушади.
Ғарбий Қозоғистон, Атирау, Ақтўбе, Манғистау, Қостанай вилоятларида кундузи жуда иссиқ бўлади.
Улитау, Жамбил, Алмати вилоятларида, Ғарбий Қозоғистонда, Ақтўбе вилояти марказида, Манғистау вилояти қирғоғида, Ақмола вилоятининг жануби-ғарбий қисмида, Жетису вилоятининг ғарбида, Абай вилояти маркази ва жанубида, Қарағанди вилояти, Қостанай жанубида, Шарқий Қозоғистон вилоятларида, Қизилўрда вилоятининг шимоли-ғарбий қисмида, шарқда кучли ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.
Атирау, Манғистау, Туркистон, Қизилўрда вилоятларида, Ғарбий Қозоғистон ғарбида, Ақтўбе, Жамбил, Алмати вилояти марказида, Қостанай, Қарағанди вилоятларида, Жетису вилоятининг шарқида кучли ёнғин хавфи мавжуд.