07:10, 25 Июль 2024 | GMT +5
Ёмғир, дўл: 25 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
ASTANA. Kazinform - Атмосферанинг фронтал қисмлари таъсири туфайли бугун республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради.

“Қазгидромет” синоптикларининг хабар беришича, 25 июль куни республиканинг аксарият ҳудудларида ёмғир, дўл ёғиши, чақмоқ чақиши, кучли шамол эсиши мумкин.
Мамлакат ғарби ва шимоли-ғарбида кучли ёмғир ёғади. Республика шимолида кечаси ва эрталаб туман тушади.
Кундузи Қизилўрда, Жамбил, Алмати, Туркистон, Жетису, Абай, Улитау вилоятлари, Қарағанди вилоятининг жанубида ҳаво жуда иссиқ бўлади.
Алмати вилоятида, Жетису вилояти марказида кун иссиқ бўлади.