Ёқутистонда совуқлар 60 даражага яқинлашди

совуқ
Фото: Мухтор Холдорбеков/ Kazinform

Саха Республикасида (Ёқутистон) совуқлар 60 даражага яқинлашди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги ЯСИА (Ёқут-Саха ахборот агентлиги)га асосланиб хабар беради.

Оймакон ўзининг энг совуқ аҳоли пункти эканлигини яна бир бор тасдиқлади. 5 декабрь куни эрталаб Ёқутистонда энг паст - минус 57 даражангача бўлган ҳарорат  қайд этилган.

Амга, Итик-Кюель ва Чурапчада ҳаво ҳарорати минус 53 даражага тушди.

Хабардино, Тёплый Ключ, Батамайда термометрлар минус 52 даражани кўрсатди.

Намци, Усть-Нер, Верхневилюйск, Усть-Моме, Крест-Хальджа ва Покровскда ҳаво ҳарорати бир ёки икки даража юқори.

Сўнгги хабарлар