Йоханнесбургдаги ёнғин қурбонлари сони 63 кишига етди

None
Фото: pixabay.com
YOHANESBURG. Кazinform - Жанубий Африка Республикасининг энг йирик шаҳри — Йоханнесбург марказидаги бинода содир бўлган ёнғин қурбонлари сони бугунги кунда 63 кишига етди. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда, деб хабар берди шаҳар маъмурияти илгари Twitter номи билан машҳур бўлган Х ижтимоий тармоғида, дея хабар беради Кazinform Reuters агентлигига таяниб.

Йоханнесбург шаҳар фавқулодда вазиятлар хизмати қурбонлар сони 63 кишига етганини тасдиқлади.

ОАВ маълумотларига кўра, ёнғин шаҳарнинг бизнес мавзесидаги ташландиқ 5 қаватли бинони қамраб олган ва унда ҳали ҳам аҳоли яшайди.


Сўнгги хабарлар
telegram