Йоханнесбург марказидаги ёнғинда 38 киши ҳалок бўлди, 43 киши жароҳатланди

None
Фото: @CityofJoburgZA/ X
ASTANA. Kazinform - Жанубий Африканинг энг йирик шаҳри Йоханнесбург марказидаги кўп қаватли бинода юз берган ёнғин оқибатида камида 38 киши ҳалок бўлди, 43 киши жароҳат олди. Йоханнесбург фавқулодда вазиятлар хизмати вакили Роберт Мулаудзи (Robert Mulaudzi) Альберта ва Делверс кўчалари бурчагидаги бинода ёнғин бугун соат 01.30 атрофида бошланганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform news24га таяниб.

Ўт ўчирувчилар етиб келганидан сўнг бино аҳолисини эвакуация қилди, деди у.

Ёнғинда жабрланганлар касалхонага ётқизилган, Йоханнесбург шаҳрининг табиий офатларни бартараф этиш бўлими ходимлари жабрланганларга ёрдам бериш учун жалб қилинган.

Ёнғин сабаблари ҳозирча аниқланмаган.

Роберт Мулаудзи қидирув-қутқарув операцияси давом этаётганини, қурбонлар сони ортиши эҳтимоли борлигини айтди, дейилади AP хабарида.

Расмийларнинг айтишича, ёнғин деярли тўлиқ ўчирилган, бироқ бинонинг деразаларидан тутун ҳамон сизиб чиқяпти.


Сўнгги хабарлар
telegram